АҚШдаги бир асрли пўлат кўприк портлашдан сўнг бутун қолди
Литтл-Рок шаҳридаги (Арканзас штати, АҚШ) 93 йил муқаддам қурилган пўлат кўприкка путур етказа олишмади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда. Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, 2010 йилдаёқ унинг қурилмасини ишончсиз дея топишган эди. Ўтган ойда эса кўприк автотранспортлар ҳаракати учун ёпилганди.
Кўплаб маҳаллий аҳоли вакиллари кўприк қандай этиб портлатиб юборилишига гувоҳ бўлиш мақсадида йиғилишди. Аммо кўприкни портлатиш режаси иш бермади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига қарамай, эски кўприк вайрон бўлмади. Нашрнинг ёзишича, кўприк миллион тонналик пўлат билан қурилган.
Ишчилар мустақил равишда қурилма билан шуғуллана бошлашди. Янги кўприкнинг қурилиши 98,4 миллион долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024