Light | 19:52 / 13.10.2016
30540
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қиммат уйнинг баҳоси маълум қилинди

ФОТО: GROUPE MARZOCCO

Монакода қиролликнинг энг баланд биноси - "Одеон минораси" (Odeon Tower)да жойлашган пентхаус сотувга қўйилди. Осмонўпар бинонинг беш қаватини эгаллаган квартира 335 миллион долларга баҳоланди - бу жаҳон кўчмас мулк бозоридаги мутлақ рекорд нарх ҳисобланади. Mansion Global нашри шу ҳақида хабар берди.

Пентхауснинг умумий майдони деярли 3 минг квадрат метрни ташкил қилади. У ерда стандарт турар жой ва техник иншоотлардан ташқари, ажойиб ҳовуз ва рақс майдони ҳам бор. Пентхауснинг томида махсус дам олиш зонаси мавжуд.

Нашр маълумотларига кўра, дунёнинг энг қиммат квартирасини қўлга киритиш мақсадида бир неча салоҳиятли харидорлар қизиқиш билдиришган, бироқ ҳозирча унинг сотувига доир аниқ келишувлар йўқ. 

Бундан аввал Savills компанияси таҳлилчилари 2016 йилда Монакодаги кўчмас мулкнинг ўртача нархи 2,1 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабар беришганди. 2010 йилдан буён қиролликдаги уй-жойлар йилига ўртача 5,8 фоизга қимматлашмоқда. 

Монако нафақат турар жой сотуви бўйича, балки унинг ижараси бўйича ҳам юқори баҳоси билан ажралиб туради. Airbnb маълумотларига кўра, қиролликда квартира ижарасининг суткалик ўртача нархи - 300 доллардан ортиқ. 

 

Мавзуга оид