Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Халқаро меҳнат ташкилотининг 87-сонли Конвенциясини ратификация қилишни маъқуллади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисида сенаторлар «Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб чиқди. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.
Конвенция Халқаро меҳнат ташкилотининг 1948 йилги Бош Конференциясида қабул қилинган бўлиб, унда ходимлар ва иш берувчиларнинг ташкилотлар тузиш, шунингдек, бундай ташкилотларга аъзо бўлиш ҳуқуқи назарда тутилган. Конвенцияда ушбу ташкилотларнинг ўз уставлари ва маъмурий регламентларини ишлаб чиқиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, ҳаракат дастурини тасдиқлаш ҳамда рўёбга чиқариш ҳуқуқлари назарда тутилмоқда. Бирлашиш ҳуқуқини чекловчи ёки унинг қонунчилик йўли билан амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи давлат органлари аралашувидан ҳоли бўлиш кўзда тутилмоқда, ходимлар ва иш берувчиларнинг бирлашиш бўйича ўз ҳуқуқини эркин амалга оширишини кафолатловчи чора-тадбирлар ҳамда бошқа ҳуқуқлар қайд этилмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, ушбу Конвенциянинг ратификация қилиниши ҳар бир кишининг ўзгалар билан эркин уюшма тузиш ҳуқуқини, шу жумладан, касаба уюшмаларини тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқини кафолатловчи 1948 йилги Бутунжаҳон инсон ҳуқуқлари декларациясида акс этган инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг умумэътироф этилган нормаларига Ўзбекистон содиқ эканлигининг исботи бўлади, шунингдек, халқаро ташкилотлар, энг аввало, Халқаро меҳнат ташкилоти билан конструктив муносабатларни ривожлантиришда муҳим омил бўлади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026