Сентябрь ойида Хитой экспорти 10 фоизга пасайди
Шу йилнинг сентябрь ойида Хитой экспорти ўтган йилнинг шу даврига таққослаганда 10 фоизга, импорт кўрсаткичи эса 1,9 фоизга пасайган. ХХР Бош божхона бошқармаси келтирган маълумотлар таҳлилчиларнинг тахминларидан ҳам ёмонроқ бўлиб чиққан.
Божхона ахборотига кўра, Хитой сентябрь ойида 184,5 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган бўлса, 142,5 миллиард долларлик импорт харидини амалга оширган. Рейтер агентлиги таҳлилчилари, сентябрь ойи якунларига кўра, экспорт ҳажмининг 3 фоизга пасайишини ва импортнинг 1 фоизга ошишини тахмин қилишган эди.
Шундай қилиб, ўтган ойдаги ижобий савдо баланси 41,99 миллиард долларни ташкил этган. Экспертлар бу рақам 53 миллиард бўлишини айтишган эди. Сентябрь ойида ташқи савдо ҳажми ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 6,6 фоизга қисқариб, 327 миллиард долларни ташкил этган.
2015 йил натижаларига кўра, Хитойнинг ташқи савдо ҳажми 3,95 триллион долларни ташкил этган, бунда экспорт 2,8 фоизга пасайиб, 2,27 триллион доллардан иборат бўлган, импорт эса 14,1 фоизга пасайган ҳамда 1,68 триллион долларни ташкил этган.
Ташқи савдодаги ижобий сальдо 594,5 миллиард доллар бўлгани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
15:39 / 25.09.2024
АҚШда автомобиллар учун Хитой ва Россияда чиқарилган эҳтиёт қисмлар импортини тақиқлаш таклиф этилди
15:27 / 12.09.2024
Ўзбекистон 7 ойда қанча электромобил импорт қилгани айтилди
09:40 / 09.09.2024
Ўзбекистон радиоактив изотопли маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиши мумкин
08:40 / 09.09.2024