Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: АҚШ нефтгаз компанияси IPO амалиётини ўтказди
Фото: AP
АҚШ сўнгги икки йилда илк маротаба нефтгаз компаниясининг акцияларини бирламчи жойлаштириш (IPO) бўлиб ўтди. Бу эса, нефть нархининг пастлигига қарамай, энергия компанияларига бўлган қизиқиш сақланиб қолганидан дарак беради, деб ёзмоқда The Wall Street Journal газетаси.
Денверда жойлашган Extraction Oil & Gas компанияси 12 октябрь куни 33,3 миллион акциясини ҳар бирини 19 доллардан сотишга муваффақ бўлган. Савдоларнинг биринчи кунида акциялар нархи 15 фоизга кўтарилиб, 21.85 долларни ташкил этган. Шундай қилиб, компания 2,4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Қайд этилишича, АҚШда нефтгаз компаниялари ОАЖларга айлантирилган вақтда нефть қиймати ҳозиргидан икки марта қимматроқ эди.
Extraction компанияси Американинги Колорадо штатидаги 90 минг гктардан ортиқ ҳудудда қазиш ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга. Таҳлилчилар ва банкирларнинг фикрича, ушбу IPO акция бозорига чиқишни режалаштираётган бошқа нефть ва газ компанияларига далда бериши мумкин. Масалан, Jagged Peak Energy ва Brigham Resources компаниялари ҳам шундай имкониятни ўрганиб чиқмоқда.
Америка нефтгаз компаниясининг охирги IPO жойлаштириши 2014 йил июнь ойида, бир баррели 106 доллар бўлган вақтда амалга оширилган эди.
IPO – initial public offering – бунда компания акциялари инвестиция фондлари ёки йирик банкларга сотилади ва уларнинг кафолати орқали биржа савдоларига чиқарилади.
Мавзуга оид
09:34
АҚШ Мудофаа вазирлиги Ҳарвард билан илмий ҳамкорликни тўхтатмоқда
22:13 / 08.02.2026
АҚШ Яқин Шарққа ҳарбий юклар ташиш суръатини оширмоқда
13:30 / 07.02.2026
АҚШ элчиси Полша Сейми спикери билан алоқаларни узмоқда
11:19 / 07.02.2026