Жаҳон | 19:34 / 14.10.2016
6528
2 дақиқада ўқилади

United Airlines бутун дунё бўйлаб парвозларини вақтинчалик тўхтатиб қўйди

Фото: © Spencer Platt/Getty Image

United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларининг бутун дунё бўйлаб парвозларини вақтинчалик тўхтатиб қўйди. Бунга компьютер тизимидаги носозликлар сабаб бўлган. Бу ҳақида авиакомпаниянинг Twitter'даги саҳифасида маълум қилинди. 

"Пайшанба куни кечқурун компьютер тизимимиз ишдан чиқди, бу рейсларнинг вақтинчалик тўхтатиб турилишига сабаб бўлди. Биз муаммони ҳал қилдик ва йўловчиларни имкон қадар тезроқ белгиланган жойга етказиш устида ишлаяпмиз", - дейилади компаниянинг Twitter'даги саҳифасида.

Йўловчиларнинг сўзларига кўра, рейслар бир неча соатга ушланиб қолгани туфайли улар самолёт борти ҳамда аэропортларнинг кутиш залларида вақт ўтказишга мажбур бўлишган. 

Авиакомпанияда тизимдаги носозликни маҳаллий вақт билан тунги соат 3ларда бартараф этишга муваффақ бўлингани ҳақида хабар қилишди. 

Бу United Airlines компьютер тизимининг сўнгги бир неча ой ичида учинчи марта ишдан чиқишидир. Бундай ҳолатлар жаҳоннинг бошқа йирик авиакомпаниялари тизимида ҳам кузатилади. 

 

Мавзуга оид