Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг ИҲТдаги махсус элчиси Ўзбекистонга ташриф буюради
Ислом ҳамкорлик ташкилотида АҚШ махсус элчиси вазифасини бажарувчи Арсалан Сулаймон 17-22 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар бермоқда.
У Ўзбекистонга ташрифи доирасида Тошкентда 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида иштирок этади.
Арсалан Сулаймон расмий шахслар ва диний ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб боради, шунингдек, Тошкент ислом университетига ташриф буюради.
Бундан ташқари у Тошкент, Самарқанд ва Бухорода ҳам бўлади ва у ердаги диний ва маданий бўлган диққатга молик жойлар билан яқиндан танишади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026