Жаҳон | 14:20 / 16.10.2016
11099
1 дақиқада ўқилади

Мьянмада шахтёрлар 140 млн фунт қийматидаги соф нефритни топишди

Фото: Telegraph

Мьянмада кончилар 175 тонна миқдоридаги улкан нефрит бўлагини топишди. Telegraph хабарига кўра, улканлиги бўйича иккинчи ўринда қайд этилган бу соф ҳолдаги нефрит баҳоси 140 млн фунт.

Хабар қилинишича, шахтёрлар Качин штатида қидирув ишлари олиб бораётганида қимматбаҳо тош бўлагига дуч келишган. Унинг баландлиги 2,7 метр, эни - 5,4 м, оғирлиги эса 175 тонна.

Дунёдаги энг йирик нефрит бўлаги Хитойдаги Нефрит буддалари ибодатхонасида жойлашган. Унинг оғирлиги 260 тонна.

Мьянма дунёдаги энг асосий нефрит етказиб берувчи мамлакат ҳисобланади. Нашр маълумотига кўра, нефрит қазиб олишдан кўриладиган даромад мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб ярмини ташкил этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид