Жаҳон | 21:16 / 17.10.2016
9069
1 дақиқада ўқилади
ИШИД жангарилари Мўсул остоналарида нефтли ўраларни ёқиб юборди
ИШИД жангарилари Ироқнинг Мўсул остоналарида нефтли ўраларни ёқиб юборди, деб маълум қилди 17 октябрда "Ал-Манар" телеканалига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.
Террорчилар шу тариқа Мўсулни озод қилиш операциясини ўтказаётган ироқлик ҳайрбийларнинг йўлини тўсмоқчи ҳамда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётларига зарбалар беришга ҳалақит қилмоқчи. Ёқиб юборилган нефтли ўралар Ироқ армиясининг зирҳли танк дивизияси йўл олаётган Ал-Ҳамдания аҳоли пункти ҳудудида жойлашган.
Мўсулни озод қилиш бўйича қуруқликдаги операция бугун, 17 октябрда бошланди. Операцияда ироқлик ҳарбийлардан ташқари, маҳаллий кўнгиллилар ва АҚШ артиллерияси иштирок этмоқда.
Мавзуга оид
20:54 / 11.08.2024
АҚШ Ироқдан коалиция кучларини олиб чиқади – ОАВ
10:22 / 26.07.2024
Германияда ИШИДни молиялаштиришда гумонланган россияликлар ҳибсга олинди
14:11 / 16.06.2024
Ростовдаги тергов изоляторидаги гаровга олиш: жиноятчилар ўлдирилган
22:59 / 14.06.2024