Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Могерини: ЕИ Сурия туфайли Россияга қарши санкция қўллаш фикрини илгари сургани йўқ
Фото: © AFP
ЕИ хавфсизлик ва ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могеринининг баёнот беришича, ЕИ мамлакатларидан ҳеч бири Суриядаги вазият сабаб Россияга қарши жазо чоралари қўллаш таклифини билдирмаган. Бу ҳақда, РИА «Новости» агентлиги хабар қилмоқда.
«Ҳозирда аъзо давлатлардан ҳеч бири Россияга қарши санкцияларни қўллашни таклиф этгани йўқ. Бирон бир йиғилишда биронта давлат вакили бу ҳақда сўз юритгани ҳам йўқ», — деган Могерини.
Унинг таъкидлашича, ушбу мавзу ЕИ мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида эмас, балки ОАВда фаол муҳокама этилаяпти.
Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Жон Керри Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги вазият тобора кескинлашгани боис, Россия ва Сурия ҳукуматларига қарши санкциялар қўллаш бўйича қарор яқин кунларда қабул қилиниши мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
21:37 / 13.01.2026
Россиядаги туғруқхонада йил бошидан бери тўққиз чақалоқ вафот этди, жиноят иши қўзғатилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
16:35 / 13.01.2026