ЕЧЛ. "Реал" - "Легия", "Лион" - "Ювентус" ва бошқа ўйинлар
Бугун Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувларига старт берилади. Сешанба оқшомида тўртта гуруҳда ўйинлар давом эттирилади.
Жумладан, "E" гуруҳида ЦСКА ўз майдонида "Монако"ни қабул қилади. Англиянинг "Тоттенҳэм" жамоаси сафарда "Байер"га қарши майдонга тушади. "F" гуруҳи етакчилари бири "Реал" уйда "Легия"ни қабул қилади. Айни пайтда "Легия" гуруҳда аутсайдер бўлиб турибди. Дортмунднинг "Боруссия" клуби эса сафарда "Спортинг"га қарши майдонга тушади.
Англия чемпионатининг амалдаги ғолиби - "Лестер" эса уйда "Копенгаген" билан тўқнаш келса, "Лион" Францияда "Ювентус" билан куч синашади.
Барча ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган:
23:45, ЦСКА - "Монако"
23:45, "Байер" - "Тоттенҳэм"
23:45, "Спортинг" - "Боруссия Д"
23:45, "Реал" - "Легия"
23:45, "Лестер" - "Копенгаген"
23:45, "Брюгге" - "Порту"
23:45, "Динамо З" - "Севилья"
23:45, "Лион" - "Ювентус"