Туркия самолётлари Мўсулни озод этиш учун жангларда иштирок этаётгани тасдиқланди
Туркия ҳарбий авиацияси Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш учун бошланган амалиётда иштирок этмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири Биноли Йилдиримга асосланиб РИА Новости хабар берган.
"Мўсулни озод қилиш учун олиб борилаётган амалиётларда Ироқ шимолидаги Башик лагерида тайёрланган ироқлик ҳарбийлар иштирок этмоқда. Шунингдек, бизнинг самолётларимиз ҳарбий ҳаракатларни ҳаводан туриб қўллаб-қувватламоқда", деган вазир ўз партиясининг парламентдаги фрацияси йиғилишида қилган чиқишида.
17 октябрга ўтар кечаси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулни ИШИДдан озод қилиш учун ҳал қилувчи жанглар бошланганини маълум қилди. ОАВ бу жангларда полиция бўлимларини ўз ичига олган ироқлик ҳарбийлар, курд лашкарлари ҳамда АҚШ бошчилигидаги коалиция иштирок этаётгани ҳақида хабар тарқатганди.
Мавзуга оид
00:35 / 10.01.2018
Мўсулда қўлга олинган ИШИД жаллоди пора эвазига қўйиб юборилди – ОАВ
00:43 / 21.12.2017
Мўсулни озод қилиш вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг ҳақиқий сони маълум қилинди
11:11 / 04.09.2017
ОАВ: ИШИДнинг 1300 га яқин хорижлик жангариси Ироқ армиясига таслим бўлди
15:30 / 27.08.2017