Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ судига Samsung компанияси устидан жамоавий шикоят аризаси келиб тушди
Фото: REUTERS
АҚШ судига Жанубий Кореянинг Samsung компанияси устидан жамоавий шикоят аризаси келиб тушди, бунга компаниянинг Galaxy Note 7 смартфонлари сабаб бўлди. The Wall Street Journal шу ҳақида маълум қилди.
Шикоят аризаси 16 октябрь куни Нью-Жерси федерал судига келиб тушган. Унда смартфонларнинг "муаммоли" қайтарилиши америкалик харидорларга миллионлаб долларга тушгани таъкидланган.
Манбага кўра, мижозлар Samsung маслаҳатига амал қилиб, Galaxy Note 7 смартфонларидан фойдаланишни тўхтатишган, бироқ маълум бўлишича, компаниянинг бу қурилмаларни алмаштириб беришга муносиб смартфонлари бўлмаган. Ҳужжатда қайд қилинишича, харидорларга бир неча кун ва ҳаттоки ҳафта кутишга тўғри келиши айтилган.
Аризада Samsung томонидан таклиф этилган кредит борасида ҳеч нарса дейилмаган.
Samsung Electronics America матбуот котиби бунга изоҳ беришдан бош тортди.
Бундан аввал дунё аэропортларида Samsung компаниясининг Galaxy Note 7'ни алмаштириш пунктлари очилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
11:25 / 14.01.2026
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026
Samsung CES 2026 кўргазмасида: келажак уйи, AI-технологиялар ва совринли ўйин
13:42 / 02.12.2025