Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ журнали дунёдаги энг яхши шаҳар, авиакомпания ва меҳмонхонани аниқлади
АҚШнинг Conde Nast Traveler саёҳатлар ҳақидаги журнали дунёнинг энг яхши шаҳарлари рейтингини чоп этди. 40 та ўриндан иборат рўйхатга Токио бошчилик қилмоқда. Унга "Conde Nast Traveler ўқувчилари танлови" мукофоти берилди.
Рўйхат нашрнинг 300 мингдан кўпроқ ўқувчилари орасида овоз бериш асосида тузилган. Журнал муҳаррирларининг таъкидлашича, Токио ранг-баранг шаҳар бўлиб, у ерда осмонўпар бинолар ибодатхоналар билан ёнма-ён туради. Журналистлар Токиони Мишлень юлдузларига эга бўлган энг кўп тамаддихоналарга эгалиги бўйича дунё етакчиси эканлигини айтганлар.
Рўйхатда 2-ўринни яна бир япон шаҳари – Киото, 3-ўринни Флоренция шаҳари эгаллади. Рўйхатнинг етакчи ўнталигига Швейцариянинг Люцерн, Мексиканинг Сан-Мигель-де-Альенде, Канаданинг Ванкувер ва Виктория, Вена, Зальцбург (Австрия) ва Барселона шаҳарлари кирган.
Журнал ўқувчилари 2016 йилда дунёнинг энг яхши авиакомпаниясини ҳам аниқлашди. Бу мукофот Сингапурнинг Singapore Airlines миллий авиаташувчисига топширилди. Дунёдаги энг яхши отел Ирландиядаги Ballyfin меҳмонхонаси бўлди. Журнал Филиппиннинг Боракай оролини дуёдаги энг яхши орол сифатида эътироф этди.
Журнал мукофотлари 2016 йилда 29-маротаба топширилди. Журнал 1987 йилда ташкил топган бўлиб, саёҳатлар ҳақидаги энг таниқли журналлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025