Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Суриядаги вазият учун Россияни жазолашга тайёргарлик кўряпти
Суриядаги вазиятнинг кескинлашгани сабабли Россияга қарши жазо чоралари қўллаш масаласи ЕИ давлат раҳбарларининг Брюсселда бўлиб ўтажак саммити кун тартибига киритилган. Анжуман 20-21 октябрь кунлари Бельгияда бўлиб ўтади, дея хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги ихтиёрига келиб тушган ҳужжатларга асосланган ҳолда.
Унда хусусан, «Евроиттифоқ Сурия тузуми ва Россиянинг Ҳалаб шаҳридаги тинч аҳоли вакилларига ҳаво зарбаларини қоралайди». «Шу муносабат билан, ЕИ, агар зўравонликлар барҳам топмаса, жисмоний шахслар ва ташкилотларга қарши ҳар қандай чекловчи чораларни муҳокама қилиши мумкин», — дейилади баёнот лойиҳасида.
19 октябрда Reuters агентлиги юқори лавозимли немис мулозимига таянган ҳолда, Россияга нисбатан янги жазо чоралари қўллаш мавзуси кун тартибида тургани, бироқ, ЕИ раҳбарлари бу ҳафтада ҳеч қандай қарор қабул қилмасликларини хабар қилган эди.
Мавзуга оид
08:50 / 26.06.2026
ЕИ Россия ҳарбийлари учун киришни тақиқламоқчи
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:22 / 19.06.2026