МСКга 3та партия президентликка номзодларнинг ҳужжатларини тақдим қилди
21 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясига сайловда иштирок этаётган уч партия вакиллари Ўзбекистон Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар тақдим этди. Бу ҳақда «Кун»га Ўзбекистон Республикасига Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази маълум қилди.
Дастлаб «Миллий тикланиш» демократик партияси, кўп ўтмай Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг ваколатли вакиллари Ўзбекистон Президентлигига номзодларини рўйхатга олишни илтимос қилиб тегишли ҳужжатларни тақдим этган.
МСКга топширилган ҳужжатларга сиёсий партия юқори органининг президентликка номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори, сиёсий партия юқори органи мажлисининг президентликка номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси, президентликка номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси ва президентликка кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари илова қилинди.
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни 1 ҳафта мобайнида текшириб чиқади ва уларнинг қонунга мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссиясида имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича экспертлар гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг таркибида МСК аъзолари, жамоат ташкилотларининг вакиллари, ички ишлар, адлия органларининг мутахассислари фаолият юритмоқда.
Комиссияда имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича экспертлар гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унинг таркибига комиссия аъзолари, жамоат ташкилотларининг вакиллари, ички ишлар, адлия идоралари мутахассислари киритилган.
Мавзуга оид
16:29 / 07.02.2023
“Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” – давлат хизматлари соҳасида нималар ўзгарди?
15:25 / 04.06.2021
Қайси ҳолларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилинмаслиги маълум бўлди
21:41 / 04.08.2020
1 январдан ижтимоий хизмат кўрсатиш ва давлат ёрдамини олишда талаб қилинмайдиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди
17:46 / 17.10.2018