Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ҳужжатларини йўқотган шахсларнинг Ўзбекистонга қайтишига кўмак берилди
Новосибирскдаги бош консулхона уларга зарур ҳужжатларни тайёрлаб берган. Миграция агентлиги эса Тошкентгача чипта харидида кўмаклашган.
Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Тива Республикасида вақтинча ишлаётган тўрт нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилган. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўзбекистонликлар яшаб келган жойда содир бўлган кучли ёнғин оқибатида уларнинг ҳужжатлари, шу жумладан, паспортлари йўқолган.
Дипломатлар томонидан тўрт нафар юртдошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши учун гувоҳнома ва бошқа зарур ҳужжатлар тезкорлик билан расмийлаштирилган.
Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан эса "Новосибирск-Тошкент" йўналиши парвоз қиладиган самолётга чипта харид қилинган. Улар шу 2025 йил 25 январ куни Тошкентга кузатиб қўйилган.
Мавзуга оид
09:04 / 15.11.2025
Ягона портал маълумотлари қоғоз ҳужжатлар билан тенг юридик кучга эга бўлди
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025