2018–2022 йилларда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилаётган хизмат турлари қарийб 7 бараварга ортиб, 37 тадан 261 тага етказилди. 2022 йилда 78 та давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилди. Бугунги кунда мавжуд 771 та давлат хизматидан 261 таси Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилмоқда.

2018–2022 йилларда жисмоний ва юридик шахсларга 43 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилди. Шундан 2021 йилда 9,4 миллионта, 2022 йилнинг 11 ойида эса 9,3 миллиондан ортиқ (2017 йилга нисбатан 83 баробар кўп) хизмат кўрсатилди. Бир кунда ўртача 45 мингга яқин аҳолига давлат хизмати кўрсатилмоқда.

Шаҳар марказидан 50-100 км олисда жойлашган ҳудудларда Давлат хизматлари марказларининг 140 та филиали ташкил этилиб, улар томонидан шу кунга қадар 210 мингга яқин хизмат кўрсатилди ва фуқаролар оворагарчилигининг олди олинди.

Давлат идоралари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида бюрократия ва қоғозбозликни қисқартириш мақсадида 73 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларнинг аҳолидан талаб қилиниши бекор қилинди, 200 дан ортиқ тартиб-таомиллар соддалаштирилди.

Нотариус: шафқатсиз “аждаҳо”дан мижозга қулай идорага айланган тизим

Давлат хизматларини кўрсатишда талаб этиладиган ҳужжатлар сони 221 тадан 95 тага қисқартирилди. 73 турдаги ҳужжат, масалан, руҳий касалликлар ва наркология бўйича ҳисобда туриши ёки турмаслиги; судланганлик; манзил-маълумот ахбороти; фуқаронинг номида уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; турар жойнинг майдони; солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; пенсия ва нафақа миқдори; пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги; никоҳ қайд этилганлиги ёки никоҳдан ажралганлиги; шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси; шахснинг фотосурати; меҳнат дафтарчалари нусхаларини, иш ҳақи ва иш стажини тасдиқловчи маълумотни, давлат божи ва йиғимлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кабиларнинг қисқартирилиши натижасида йилига