Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илҳом Алиев арманистонлик ҳамкасби билан учрашишга тайёр
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал этиш учун Арманистон давлат раҳбари Серж Саргсян билан учрашиш ниятида. Бу ҳақда, ЕХҲТ Минск гуруҳининг АҚШ томонидан ҳамраиси Жеймс Уорлик баёнот берди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
«Мен шахсан Озарбойжон раҳбари билан гаплашдим. У Тоғли Қорабоғ можаросини тинч йўл билан ҳал этиш фикрига содиқлигини билдирди. Алиев шунингдек, таклифларни муҳокама қилиш учун учрашувга тайёрлигини изҳор қилди», — деган Уорлик.
Унинг айтишича, яқин орада икки давлат раҳбарларининг учрашувини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026