Фан-техника | 12:25 / 23.10.2016
12223
2 дақиқада ўқилади

Galaxy C9 Pro — Samsung'нинг 6 Гб оператив хотирали илк смартфони

Фото: komorkomania.pl

Пекинда Samsung компанияси ўзининг 6 Гб оператив хотирага эга илк смартфонини намойиш қилди. Бу ҳақида компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди. 

Galaxy C9 Pro қурилмасининг техник хусусиятларига келадиган бўлсак, у 8 ядроли Snapdragon 653 процессори, Adreno 510 график тезлатгичи ва 6 Гб оператив хотира билан таъминланган. 

Янги смартфоннинг 6 дюймли экрани, шунингдек 16 мегапикселли камера компаниянинг қолган қурилмалари фонида бироз ўзгача кўринади. Бу йил Сеулда одатий сенсорлардан воз кечишга қарор қилинди ва уларнинг ўрнига 13 Мп'ли матрицалар қўлланди. Манбага кўра, у  Galaxy S6 ёки  Galaxy Note 5 даражасида тасвирга олишга қодир.

Тақдимотда Cirrus Logic компаниясининг смартфонга интеграциялаштирилган DAC'ига алоҳида эътибор қаратишди. Ишлаб чиқарувчи у туфайли смартфон ўз эгасини сифатли товуш тизими билан хурсанд қилишига ишонч билдирди. 

Samsung Galaxy C9 Pro смартфонининг чакана нархи тахминан 470 АҚШ долларини ташкил қилади. Янги қурилма сотувлари 11 ноябрда йўлга қўйилади, лекин ҳозирча фақат Хитойда. 

 

Мавзуга оид