Нидерландия қирғоқлари яқинида иккита рус ҳарбий кемаси аниқланди
Нидерландия ҳарбий-денгиз кучлари иккита рус корветининг Болтиқ денгизи томонга сузиб кетганини қайд қилди. Бу ҳақда твиттерда Нидерландия флоти қўмондони Роб Веркерк маълум қилди.
У денгиз авиациясининг NH-90 вертолётидан олинган корветлар суратини чоп этди. Суратларга кўра, бу яқинда Қора денгиз флотига топширилган "Серпухов" ва "Зеленый Дол" ракета кемаларидир. Тахминча, кемалар Болтиқ денгизига кетаётган бўлган.
Бу кемалар 4 октябрда Севастополдан чиқиб, кейинги куни Босфор бўғози орқали Мармар денгизига ўтган. 16-19 октябрда кемалар Испаниянинг Сеут шаҳри яқинида бўлиб, сўнгра Гибралтар бўғози орқали Атлантика океанига ўтган. 2016 йил августда бу корветлар Ўрта Ер денгизида бўлган, улар 19 августда қанотли ракеталар билан Суриядаги жангарилар позицияларига зарбалар берган.
Бундай турдаги кемалар сув сиғимдорлиги 949 тоннани ташкил қилади, уларнинг тезлиги 25 узелга етади ва катта миқдорда зарба берувчи қурол олиб юради.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
20:41 / 08.10.2024