Жаҳон | 09:07 / 26.10.2016
6574
1 дақиқада ўқилади

Обама Хиллари Клинтон мактубларни шахсий серверда сақлаганидан бехабар бўлган

Фото: © AP

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест "АҚШ президентининг баъзи танқидчилари президент ва собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон мулоқоти атрофида фитна уюштирмоқчи бўлаётганларини" маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Президент Хиллари Клинтон билан электрон мактублар алмашиб турган, улар оз бўлган. Албатта, президентда бош котибнинг электрон манзили бўлган, бироқ у Клинтоннинг сервери қаерда жойлашгани ва унинг мактублари қай тарзда сақланганидан бехабар бўлган", деб айтди Эрнест.

Эрнестнинг айтишича, у ошкор қилинган мактубларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлай олмайди, чунки уларни "АҚШ демократиясига путур етказишга уриниш" деб ҳисоблайди.

Хиллари Клинтон давлат котиби бўлган вақтда иш билан боғлиқ мактубларни шахсий почтаси орқали жўнатган.  

 

Мавзуга оид