Савченко Россия ФХХнинг хушмуомала ходимларини мақтаб қўйди
Украина Юқори Рада депутати Надежда Савченко Россия ФХХ чегара бошқармаси ходимлари у билан жуда хушмуомала бўлганликларини айтди. Бу ҳақида парламентарий 26 октябрь, чоршанба куни NewsOne каналига берган интервьюсида маълум қилди.
Савченко журналистнинг "Россияга сафар чоғида қийинчиликлар бўлмадими?" деган саволига ана шундай жавоб берди.
"Мен у ерда қандайдир бир жиноятчи эмасман. Агар мен қонун доирасидан чиққан бўлганимда мени у ерга қўйишмас эди. Аслида сафар чоғида Россия божхонаси ва ФХХ ходимлари менга жуда яхши муомалада бўлишди. Ҳеч қандай норозилик билдирилмади. Ҳеч қандай муаммоларни кўрмадим ва нима учун халқ депутатлари у ерга боришдан қўрқишларини тушунолмайман", - деди Савченко.
Бундан аввал Савченконинг Украина фуқаролари Николай Карпюх ва Станислав Клыхлар иши бўйича суд мажлисига келгани ҳақида хабар берилганди. Унинг адвокати Николай Полозов ҳам Савченконинг Россияга сафари давомида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаганини таъкидлади. "Расман у мутлақо эркин инсон", - деди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Май ойида Чеченистон суди Россияда тақиқланган "Украина миллий ассамблеяси — Украина халқ мудофааси" ташкилоти таркибига кирувчи Карпюх ва Клыхни 1990-йилларда Шимолий Кавказдаги ҳарбий ҳаракатлардаги иштироки учун узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилганди. Олий суд Карпюх ва Клыхга нисбатан белгиланган жазони ўз кучида қолдирди.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024