Ўзбекистон Жаҳон хайр-эҳсон рейтингида 11-ўринда
Ўзбекистон World Giving Index –жаҳон хайрия рейтингида 11-ўринга муносиб кўрилди. У Charities Aid Foundation (CAF) хайрия жамғармаси томонидан тузиб чиқилган.
CAF дунёнинг 140 мамлакатида истиқомат қилувчи инсонларнинг сахийлиги ва ёрдамга муҳтож кишига кўмак беришга шошилишига оид тадқиқот ўтказган. Бунда инсонларнинг турли хил хайрия лойиҳаларига моддий ёрдам беришга тайёрлиги, бепул кўнгилли ишлар билан шуғулланиши ва шунчаки нотаниш кишига кўмак беришга нақадар шайлиги, хусусан таом улашиш ёхуд сўнгги либосини тақдим эта олиши аниқланган.
CAF фонди ҳисоботига биноан, Ўзбекистон аҳолисининг 52 фоизга яқини турли кўринишдаги хайрия акцияларида иштирок этади. Шу билан бирга, мамлакат аҳолисининг 67 фоизи нотаниш кишига ёрдам беришга тайёр. Бу борада Ироқ аҳолиси иккинчи йилдирки, дунёда етакчилик қилмоқда. Республиканинг бу борадаги кўрсаткичи 16-ўринга мос келган.
CAF ташкилотининг қайд этишича, 62 фоиз ўзбекистонликлар моддий ёрдам беришади (16-ўрин), мамлакатнинг 27 фоиз фуқароси кўнгилли ишлар билан (дунёда 40-ўрин) шуғулланиб туради.
Мьянма учинчи йилдирки рейтингда етакчиликни сақлаб қолган. АҚШ иккинчи, Австралия учинчи ўринни эгаллаган. Рейтингда сўнгги ўринга Хитой жойлаштирилган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024