Ўзбекистон | 16:57 / 27.10.2016
9001
1 дақиқада ўқилади

Афғонистон ҳукумати вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди

Фото: ТИВ матбуот хизмати

27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом республикаси президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумоюн Қаюмий ва президентнинг Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргарни қабул қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга икки томонлама учрашув ва музокаралар, шунингдек, Тошкентда бўлиб ўтаётган 10-халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасида иштирок этиш учун келган. 

Ташкил этилган суҳбат чоғида ўзбек—афғон алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳолати ҳамда истиқболлари, олий ва юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама этилди. 

Учрашувда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Сайёд Шаҳобиддин Темурий иштирок этди. 

Мавзуга оид