Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия марказида бир кун ичида учинчи марта зилзила рўй берди
Фото: rosarossaonline.org
Италиянинг марказий ҳудудларида бир сутка давомидаги учинчи ер силкиниши қайд этилди, деб хабар қилмоқда RaiNews24 телеканали. Бу ҳақда, Италия фуқаролик мудофааси хизмати раҳбари Фабрицио Курчо маълум қилган.
Қайд этилишича, 4,6 баллик учинчи зилзила аввалги иккита кучли ер силкиниши рўй берган ҳудудда содир бўлган.
Курчонинг таъкидлашича, вазият у даражада қалтис эмас. Унинг сўзларига кўра, табиий офат натижасида ҳалок бўлганлар ёки жиддий жароҳатланганлар йўқ. Бироқ, айрим кишилар тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилишган.
Бундан аввал, Италиянинг марказий ҳудудларининг Рим шаҳрига яқин ерларида 5,5 баллик зилзила рўй берган эди. Шундан сўнг, кўп ўтмай Перужа шаҳридан 68 км узоқликда 6,0 баллик ер силкиниши юз берган.
Мавзуга оид
16:30
Ҳатто VIP тарифлар ҳам бўлган: Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси визаларни қандай пуллаган?
07:22 / 09.05.2026
Италиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Римда ҳибсга олинди
18:23 / 22.04.2026
Соловёв Италия бош вазирини ҳақоратлади
21:33 / 31.03.2026