20:54 / 27.10.2016
5944

Касаллик туфайли патларини йўқотган пингвинга гидролибос тайёрланди

Фото The Sun

Орландодаги (АҚШ) SeaWorld океанариуми ходимлари касаллик туфайли деярли барча патларини йўқотган пингвинга гидролибос тикиб беришди. Бу ҳақида The Sun маълум қилди. 

Гидролибос пингвиннинг тана ҳароратини назорат қилади, чунки патларининг тўкилиб тушганлиги туфайли сувда унга совуқ бўлади. Либос пингвин ҳаракатларини чеклаб қўймайди, унда бемалол сузиш, ухлаш ва озиқланиш мумкин. 

 

Top