Light | 21:18 / 27.10.2016
23840
2 дақиқада ўқилади

Нима учун Жанубий Корея аҳолиси ўз дафн маросимини машқ қилмоқда?

Фото The New York Times

Жанубий Кореяда янги тенденция авж олмоқда, унга кўра, мамлакат аҳолиси ўзининг дафн маросимини машқ қилиши мумкин. Бу ҳақида The New York Times хабар берди

Масалан, Сеулдаги Hyowon Healing маркази бу борада ўз хизматларини таклиф қилади, марказни Дафн маросими хизматлари компанияси молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Дастур бепул бўлиб, 2012 йилдан буён фақатгина Hyowon Healing марказининг ўзида 15 мингча киши унинг хизматларидан фойдаланди. 

Уларнинг баъзилари бедаво дардга йўлиққан бўлиб, шу тариқа ўлимга тайёргарлик кўришган, бошқалари эса суиқасдга мойиллик сезиб, унинг олдини олишга уринишган, яна кимлардир иш жойларида ушбу дастурда иштирок этишга жалб қилинган. 


Фото The New York Times

Дастур доирасида иштирокчилар маъруза тинглашади ва хризантемалар билан безатилган залда ўқув видеосини кўришади. Шундан сўнг улар васиятнома ёзиб, тобутга ётқизилади. 


Фото The New York Times

“Ўзга дунё элчиси” ролини жонлантирувчи қора либос кийган марказ ходими тобут қопқоғини ёпади. Дафн маросими иштирокчилари 10 дақиқаларини тобутда, тўлиқ зулматда ўтказишади. 


Фото The New York Times

Бундай ноодатий тажрибани бошидан кечирган аксарият кишилар ўзларини енгил ҳис қилаётганликларини айтишган. 


Фото The New York Times

 

Мавзуга оид