Трамп Вашингтонни Мўсулдаги амалиётлари учун танқид қилди
АҚШ президентлиги учун Республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп Вашингтоннинг Мўсулни ИШИДдан озод қилиш амалиётига тайёрланиш учун танлаган усулини танқид қилди. Бу ҳақда ABC телеканали хабар қилмоқда.
«Мен Мўсул ҳақида «Биз ҳужум қиламиз» деган гапни 3 ойдан бери эшитаман. Бироқ буни бизга айтишдан нима фойда? Бехосдан, тасодифан деган нарсалар бор. Мўсулни эгаллашни хоҳлашларининг сабабларидан бири, у ерда, улар тахмин қилганларидек, ИШИД етакчиларининг бўлиши эди. Ҳужумдан хабар топишганидан сўнг, террорчиларнинг бошлиқлари кетишди. Америкаликлар дастлаб, ҳужумни ўтказиб, сўнгра бу ҳақда эълон қилишса бўлмасмиди?», — деган Трамп.
Унинг таъкидлашича, ИШИД жангарилари ҳужумни аввалдан билгани учун жиддий қаршилик кўрсатишмоқда.
Миллиардер номзодга кўра, АҚШ президенти Барак Обама ва собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг сиёсати ИШИДнинг Мўсулни эгаллашига олиб келган.
«Мўсул бизники эди. Ва биз уни қайтариб олишимиз керак. Чунки, Ҳиллари Клинтон ва Обама у ерда бўшлиқни қолдиришди ва ИШИД шаҳарга кириб, Мўсулни эгаллади», — дея қайд этган Дональд Трамп.
Мавзуга оид
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024