Хосеп Гвардиола жамоасидаги пасайиш ҳолати ҳақида: Менда сеҳрли таёқча йўқ
«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия лига кубоги доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган ва 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
«Ҳозир мен аввалгидек ишлашда давом этяпман. Кетма-кет 10та ўйинда ғалаба қозонган пайтда нима иш қилган бўлсам, ҳозир ҳам шундай ишлашда давом этяпмиз. Бундай пасайишлар барча жамоаларда бўлади.
Одамлар менда сеҳрли таёқча бор деб ўйлайди, лекин футболда бундайи бўлмайди.
Ҳар қандай жамоада яхши ва ёмон натижалар бўлади. Умид қиламанки, бошқа бундай муваффақиятсиз серия такрорланмайди. Бу мураббийлик ишининг бир қисми ва мен ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман», – деган Гвардиола.
Қайд этиш керакки, испаниялик ушбу мутахассис фаолияти давомида илк марта кетма-кет 6та ўйинда ғалаба қозона олмади.
Мавзуга оид
15:41 / 26.09.2024
АПЛда янги душманлик бошланиши. Артета аслида Гвардиоланинг шогирди эмаслиги ҳақида
22:45 / 31.08.2023
Гвардиола – УЕФА талқинига кўра 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи, Ҳоланд — энг яхши футболчи
17:13 / 11.08.2023
Англияда топ-учрашувлар, Испанияда класико, Германияда финал. Ҳафта ўйинлари анонси
12:10 / 11.06.2023