Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола: «Ҳусанов сотиб олинганидан жуда ҳам миннатдорман»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия кубоги 1/8 финали доирасидаги «Плимут»га қарши ўйиндан (3:1) кейин жамоанинг яна бир марказий ҳимоячиси Натан Аке ҳам жароҳат олиб сафдан чиққанини маълум қилди.
«Афсуски, яна бир марказий ҳимоячимиз жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиқди. Натан Акени соғиниб қоламиз.
Клубдан Ҳусанов ва Витор Рейсни сотиб олганидан жуда ҳам миннатдорман. Акс ҳолда кейинги мавсум Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва Англия кубоги ғолиблиги учун кураша олмаган бўлардик. Уларсиз бунинг имкони бўлмасди. Чунки бизда фақат Диаш қолган бўларди», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.
Эслатиб ўтамиз, бунгача сўнгги икки ҳафтада «Манчестер Сити»нинг икки марказий ҳимоячиси Жон Стоунз ва Мануэл Аканжи ҳам узоқ муддатга сафдан чиққанди.
Мавзуга оид
14:53 / 19.06.2026
ЖЧда 8-кун. Ҳусанов оператордан узр сўради, Швейцарияда янги юлдуз порлади
18:11 / 03.06.2026
Абдуқодир Ҳусанов АПЛда трансфер нархи энг кўп ошган футболчилар ўнталигига кирди
15:56 / 22.05.2026
«Кетишим сабабини сўраманг». Гвардиола «Сити» билан хайрлашди
16:55 / 19.05.2026