Фан-техника | 16:01 / 28.10.2016
6025
2 дақиқада ўқилади

«ОК Хабарлар» мессенжеридаги жонли стикерлардан «iMessage»да ҳам фойдаланиш имконияти тақдим этилди

«ОК Хабарлар» мессенжеридаги жонли стикерлар энди «iMessage»да ҳам мавжуд. Махсус созланмани ўрнатиб, фойдаланувчилар «Одноклассники»нинг мингдан ортиқ стикерларга эга каталогидаги стикерлар билан бўлишишлари мумкин бўлади. Стикерлар видео кўришни қўллаб-қувватловчи барча iOSларда мавжуд, стикерларни эса iOS 10- версияси орқали жўнатишни бошлаш мумкин.

«ОК Хабарлар» ва «iMessage» фойдаланувчилари стикерларни ОК каталоги ёрдамида танлашлари мумкин бўлади. Каталог бугунги кунда бир неча минг стикерга эга. Уч ой ичида каталог тўрт марта ўсди ва кун сайин кенгайиб бормоқда. 

«Июль ойида, «ОК Хабарлар» ишга тушганидан сўнг, стикерлар машҳур бўлиб бораётганини кузатмоқдамиз. Мессенжер туфайли фойдаланувчилар тўрт баробар кўпроқ стикерла. Бу эса бизнинг асосий мақсадимиз эди. Ишонамизки, «iMessage» учун янги кўриниш оммобоп бўлади», - деди «ОК Хабарлар» лойиҳаси раҳбари Владимир Кочетков.

 

Мавзуга оид