Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига қайта сайланмади
Россия БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланиш учун етарли овоз тўплай олмади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, овоз бериш 28 октябрда БМТ Бош ассамблеясида бўлиб ўтган.
Шарқий Европадан кенгашда ўринга даъвогарлик қилган Россия 112 овоз тўплади. Натижада Шарқий Европадан кенгашда икки ўринни Хорватия (114 овоз) ва Венгрия (144 овоз) эгаллайди.
БМТ Бош ассамблеяси 2017-2019 йиллар учун ҳаммаси бўлиб кенгашнинг 14 та янги аъзосини сайлади.
Бундан аввалроқ 80 дан кўпроқ ҳуқуқни ҳимоялаш ва гуманитар ташкилотлар БМТ давлатларини Россияни Суриядаги ҳаракатлари туфайли кенгашга киритмасликка чақирганди.
Россия 2016 йил охиригача Македония билан бирга кенгашда Шарқий Европани билдиради.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026