Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия армияси Сурия шимолида сўнгги кунларда эришган натижасини маълум қилди
Туркия армияси, ўтган кунларда, Сурия шимолида ўтказаётган "Фрот қалқони" ҳарбий амалиёти доирасида ИШИД террорчилик ташкилотининг 127та ҳарбий иншоотига артиллерия зарбалари берган. Сурия курдларининг ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучларига тегишли 8та иншооти ҳам нишонга олинган. Бу ҳақда Туркия Бош штаби маълум қилган.
"Олиб борилган жангларда 8 нафар жангари ўлдирилган, мухолифатнинг 34 нафар жангчиси жароҳатланган", — дейилади Бош штаб хабарида.
Туркия ҲҲКларининг Сурия шимолида иккита ҳаво амалиёти ўтказиши натижасида ИШИДнинг икки аъзоси, транспорт воситалари ва оғир жанговар аслаҳалари йўқ қилинган, деб аниқлик киритилган хабарда.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026