Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2016 йилда Туркияга келган сайёҳлар сони кескин камайгани маълум қилинди
Фото: © Flickr
Туркия туризм вазирлиги шу йилнинг ўтган даврига оид статистика маълумотларини тақдим этди. Унга кўра, 2016 йил бошидан бери Туркияга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,96 фоизга камайган.
Ҳисоботда ёзилишича, 2016 йилнинг 9 ойи мобайнида Туркияга 20,25 млн хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан салкам 10 млн киши (29, 76 миллион)га кам демакдир.
Тадқиқот натижаларига кўра, сайёҳлар сони май ойидан буён ҳар ой 30 фоиздан қисқариб бормоқда. Июнь (40,86 фоиз) ва август ойлари (37,96) сайёҳлар энг кам ташриф буюрган ойлар бўлган.
Туркияга борувчи россияликлар сони қарийб 60 фоизга қисқарган ва жами сайёҳларнинг 7 фоизини ташкил этган. Аммо, Германия, Буюк Британия ва грузияликлар сентябрь ойи рўйхатида етакчилик қилгани айтилади. Шу билан бирга, бу мамлакатлардан келган сайёҳлар сони ҳам ўтган йил билан қиёслаганда учдан бирга қисқарган.
Hurriyet газетасининг ёзишича, Туркияга сайёҳлар оқимининг камайишига, мамлакатда содир этилган қўпорувчиликлар ва ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш каби воқеалар сабаб бўлган.
Мавзуга оид
13:23
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
14:36 / 12.01.2026
Олий таълим хизматлари таълим бозорининг деярли ярмини эгаллади
13:46 / 12.01.2026