Жаҳон | 21:55 / 29.10.2016
7295
1 дақиқада ўқилади

Пентагон ҳарбий разведкага сарфланган харажатлар ҳақидаги маълумотни чоп этди

Фото: Getty Images

АҚШ мудофаа вазирлиги ўз якунига етган жорий молия йилида ҳарбий разведкага сарфлаган харажатлари ҳақидаги маълумотни чоп этди. Маълумотга кўра, ҳарбий разведканинг барча эҳтиёжлари учун 17,7 млрд доллар ажратилган.

Гап ўтган йилнинг 1 октябридан жорий йилнинг 30 сентябргача бўлган давр ҳақида кетмоқда.  

Харажатлар "кутилмаган вазиятларда" хорижий операцияларни молиялаштиришни ҳам ўз ичига олган.  

Пентагонда бу маълумотлар ҳарбий разведка фаолиятига хавф солмаслиги сабабли чоп этилгани айтилди.

Бироқ ҳарбий разведка бюджетига тааллуқли бошқа маълумотлар миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан чоп этилмайди. 

Аввалроқ АҚШ миллий разведкаси маъмурияти 2017 йил учун АҚШ разведка хизматлари эҳтиёжларига 53,5 млрд доллар сўрагани маълум қилинганди. 

Маълум қилинишича, 2017 йилда ҳарбий разведкага 16,8 млрд доллар ажратиш режалаштирилган. 

 

Мавзуга оид