Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус Саратов вилоятида чуқурликка қулаб кетди
Фото: © РИА Новости
Россиянинг Саратов вилоятидаги Татищевск туманида автобус қулаши натижасида 15 нафар киши жабрланди, бир киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақида РИА "Новости" фавқулодда хизматлардаги манбасига таяниб, хабар берди.
"Ичида 24 киши бўлган автобус Карякино қишлоғи ёнидаги чуқурликка қулаб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши умуртқа поғонасидан жиддий жароҳат олганлиги тахмин қилиниб, шифохонага етказилди", - деди агентлик суҳбатдоши.
"Жами 15 нафар киши жабрланди", - қўшимча қилди у ва кўпчиликда кичик жароҳатлар қайд этилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, автобусда Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.
Мавзуга оид
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:13 / 12.05.2026
Россияда реал даромадлар ўсиши кескин секинлашди
08:52 / 12.05.2026
The Economist: Украина урушда ташаббусни Россиядан тортиб олди
22:53 / 11.05.2026