Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада одам савдосида гумон қилинган шахслар қўлга олинди
Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк жиноий тергов ходимларининг Москва шаҳрида одам савдосида гумон қилинган шахсларнинг қўлга олинганини маълум қилди. Бу ҳақида идоранинг расмий сайтида хабар берилди.
Москва меҳмонхоналаридан бирида 21 ёшли хориж фуқаросини 3 минг долларга сотишга уринган 22 ёшли йигит ва 23 ёшли қиз қўлга олинди.
"Маълум бўлишича, ёвуз ниятли шахслар интернет орқали оғир моддий аҳволда қолган ҳамда йирик мукофот пули эвазига Россияда органлар трансплантациясига розилик берувчи кишиларни излашган", - дейилган сайт хабарида.
Мазкур воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
Ҳозирда қонунбузарлик бўйича қўшимча маълумотларни олишга йўналтирилган тадбирлар ўтказилмоқда.