Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд ИҲТ бош котиблигига ўзининг собиқ вазирини тавсия қилди
Саудия Арабистони подшоҳлиги Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиблигига подшоҳликнинг ижтимоий масалалар бўйича собиқ вазири Юсуф Бин Аҳмад ал-Усайминни илгари сурмоқда, дейилади минтақавий ташкилот баёнотида.
Ташкилотнинг собиқ бош котиби Иёд Маданий 31 октябрь куни кечқурун истеъфога чиққанини эълон қилган эди. Бунга унинг Миср президентига оид ошкора ҳазилидан сўнг, ёғилган танқидлар сабаб бўлди.
ИҲТнинг собиқ раҳбари Тунис президенти билан суҳбатда музлатгичида «сувдан бошқа яна нимадир» борлигига умид билдирган. Бу иборани Ас-Сисийнинг сўзларига кесатиқ сифатида қабул қилишган. Ас-Сиси октябрь ойида, ўн йилдан бери унинг музлатгичида сувдан бошқа ҳеч нарса йўқлигини иддао қилган эди.
Натижада Миср ТИВ раҳбари Маданийнинг сўзларини танқид қилди. Шунингдек, Миср ташкилот котибиятига нисбатан ўз қарашини ўзгартириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Расмий Қоҳира маъмурияти, мамлакат ТИВ баёнотига мувофиқ, Ар-Риёд номзодини қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
12:05 / 20.04.2026
Бедарак йўқолган мовий олмос – таиландлик хизматчи Саудия қироллик оиласининг бойликларни қандай ўғирлаганди?
07:33 / 17.04.2026
Саудиянинг бир километрлик минораси қурилиши 100-қаватга етди
22:30 / 16.04.2026