Жаҳон | 07:42 / 02.11.2016
11746
2 дақиқада ўқилади

ФҚБ Билл Клинтон иши бўйича ҳужжатларни оммага ошкор қилди

Фото: Reuters

АҚШ Федерал қидирув бюроси сайтида собиқ президент Билл Клинтонни коррупцияда гумон қилиб олиб борилган тергов ишларига оид ҳужжатлар жойлаштирилди. 

Гап собиқ давлат раҳбарининг ўз ваколатидан келиб чиқиб Glencore компанияси асосчиси Марк Рични афв этиши ҳақида бормоқда. Рич 1979-1981 йилларда Эронда гаровга олишлар билан боғлиқ инқироз вақтида ноқонуний битимларни амалга оширган ва солиқларни тўламаганликда гумон қилинган. 

Рич, 2001 йил 20 январда президент Билл Клинтоннинг ваколатлари тугашига бир неча соат қолганида берган буйруғи билан афв этилган эди. Ўшанда, Ричнинг қизи АҚШ Демократик партиясига 1 млн доллардан ортиқ маблағ ўтказгани хабар қилинганди. Бу иш билан ўша вақтда прокурор бўлган, айни вақтда ФҚБ директори Жеймс Коми шуғулланган. Иш жиноят таркиби бўлмагани сабаб ёпилган эди. 

Аввалроқ, ФҚБ Клинтон иши бўйича ўз ваколатларини суъистеъмол қилишда гумон қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 

31 октятбрда АҚШ сенатидаги демократлар раҳбари ФҚБдан Трампнинг Россия билан алоқаси ҳақида маълум қилишни талаб қилган эди. 

 

Мавзуга оид