Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мегаполисларидан бирида ОИВ эпидемияси эълон қилинди
Россиянинг Екатерингбург шаҳрида расман ОИВ эпидемияси эълон қилинди. Бу ҳақида шаҳар маъмурий бошқармаси маълумотига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди.
Манбага кўра, шаҳар тиббиёт ходимлари ОИВ-инфекцияси билан касалланганлик 26 693 ҳолатни рўйхатдан ўтказишган, бу мегаполис аҳолисининг 1,8 фоизини ташкил қилади. Шу тариқа, Екатеринбургнинг ҳар 50-фуқароси ОИВ-инфекцияси билан касалланган бўлиб чиқмоқда. Бундан ташқари, касаллик тахмин қилинаётган 774 нафар бола рўйхатга олинган бўлиб, улардан 342 нафарида ушбу ташхис расман тасдиқланган.
Маълумотда таъкидланишича, Екатеринбургда ОИВ-инфекцияси 52 фоиз гиёҳванд моддалар, 46 фоиз жинсий алоқа орқали юққан.
ОИВ ташхиси қўйилган кишилар орасида нафақат ёшлар, балки 30-49 ёшдаги кишилар ҳам рўйхатдан ўтказилган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026