Жаҳон | 09:12 / 02.11.2016
4444
1 дақиқада ўқилади

Вьетнамдаги караоке-барда чиққан ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди

Фото: EPA

Вьетнам пойтахти Ханойда жойлашган караоке-барлардан бирида кучли ёнғин чиқди. Ёнғин учта қўшни бино ва атрофига қўйилган автомобилларга ҳам ўтган. 

Ёнғин оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ёнғинни ўчириш вақтида икки нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган, деб хабар бермоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот муассасалари ёнғин сабабларини аниқлаштиришмоқда. Маълум қилинишича, кўнгилочар жойнинг ёнғин хавфсизлиги меъёърларига мувофиқлик сертификати бўлмаган.

 

Мавзуга оид