Абдулазиз Комилов Европарламент делегацияси раиси билан учрашувда ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
2016 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Ивета Григулени қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
И. Григуле Тошкент шаҳрига «Ўзбекистон – Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасининг 12-ялпи мажлисини ўтказиш учун Европарламент аъзолари гуруҳини бошқариб келди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларнинг ажралмас ва муҳим қисми сифатида Олий Мажлис палаталари ва Европарламент ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳисобига кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Учрашувда Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Мавзуга оид
09:10 / 05.11.2024
Европарламент Майя Сандунинг РФ устидан ғалабаси ҳақида маълум қилди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
19:17 / 18.07.2024