Бишкекда ШҲТ Миллий координаторлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтди
30 октябрь – 2 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.
Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон вакиллари ШҲТ аъзо давлатлари Ҳукумат раҳбарлари (Бош вазирлар) кенгашида кўриб чиқишга киритиладиган ҳужжатларни келишиб олишди.
Мажлисда ташкилот жорий фаолиятининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши 2-3 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади.
Бу мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.
Мавзуга оид
11:00 / 26.09.2024
Бишкекда давлат хизматчиларига шахсий автомобилда ишга бориш чекланди
18:02 / 10.08.2024
TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:31 / 23.07.2024
Қирғизистон пойтахтига автомобилда кириш пуллик бўлиши мумкин
09:13 / 18.05.2024