Туркия НАТОнинг Инжирликдаги базасини ривожлантиришга рухсат бермаяпти
Германия НАТОнинг Инжирликдаги (Туркия) базаси ривожига 58 миллион евро инвестиция қилмоқчи бўлди, бироқ Анқара бундай қилишга йўл қўймаяпти. Бу ҳақида 4 ноябрь, жума куни Die Welt газетаси хабар берди.
"Туркия томон қурилиш ишларига рухсат бермади, бу бизни йўлдан қайтармоқда", - деди вазирлар маҳкамасига сўров йўллаган "яшиллар" парламентарийси Агнешка Груббер.
Базани ривожлантириш ишлари жорий йилнинг июнь ойи охирида бошланиши керак эди, бироқ бу ГФР ва Туркия ўртасидаги зиддиятлар туфайли чўзилиб кетди. Хусусан, можарога 2 июнда қабул қилинган Усмонийлар империясида арман геноцидига доир Бундестаг резолюцияси сабаб бўлган. Шундан кейин Анқара узоқ вақт немис парламентарийларига базага келишга рухсат бермади, бунга жавобан ГФР ўз ҳарбийларини қайтариб олиш билан таҳдид қилди.
Тахминан 26 миллион евро немис разведкасининг Tornado самолётлари учун аэродром қурилиши ва контейнерлар сотиб олишга сарфланиши режалаштирилган. Яна 30 миллион еврога мобил пункт яратилиши кўзланган. Уларнинг пойдевори эса 2 миллион еврога тушади. Бугунги кунда Инжирликдаги базада 240 нафар германиялик ҳарбий хизмат қилмоқда.
Мавзуга оид
15:30 / 21.09.2024
Москва Россия бозорини тарк этган хорижликлар учун тўловни оширмоқчи
22:19 / 28.08.2024
Berkshire Hathaway капиталлашуви биринчи марта 1 триллион доллардан ошди
16:00 / 22.08.2024
Way II’нинг илк инвестиция тўплами қарийб 105 миллиард сўмга сотилди
22:26 / 06.07.2024