Жаҳон | 08:32 / 05.11.2016
6038
1 дақиқада ўқилади

Пентагон «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилганига ойдинлик киритди

Фото: Reuters

Пентагон маъмурияти вакили Питер Кукнинг баёнот беришича, АҚШ «Ал-Қоида»нинг Афғонистондаги етакчиларидан бири Фаруқ ал-Қаҳтонийнинг октябрь ойида ўлдирилганини тасдиқлайди. Бу ҳақда, Reuters агентлиги хабар қилган.

Унинг қўшимча қилишича, бироқ, Америка мудофаа вазирлиги Ал-Қаҳтоний ўринбосарининг тақдири нима бўлгани, унинг ўлдирилгани ёки йўқлигини тасдиқлай олмайди.

Пентагон 27 октябрда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти бўлинмаларидан бирининг етакчиси Фаруқ ал Қаҳтоний гуруҳига дрон воситасида зарба берганини маълум қилган эди. Бироқ, ўшанда, вазирлик Афғонистон шимоли-шарқига берилган ҳаво зарбаси оқибатида Қаҳтоний ўлдирилганини аниқ таъкидламаганди. 

Фаруқ ал-Қаҳтоний Қатар фуқароси бўлиб, шу йилнинг февраль ойида АҚШ томонидан энг кўп қидирилаётган террорчилар рўйхатига киритган эди. У Европа ва Қўшма Штатларга қарши тил бириктирганликда айбланганди. 


 

Мавзуга оид