Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегия ОИВнинг олдини олиш учун фуқароларга бепул дори воситалари берадиган биринчи давлат бўлди
Норвегия ОИВ (одам иммунотанқислиги вируси)нинг олдини олиш тизими бўйича хавфли гуруҳлар орасида бепул дори воситалари тарқатадиган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу тизим самарадорлиги 99 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Business Insider маълум қилди.
Норвегия соғлиқни сақлаш вазири Бент Хёйе нашрга маълум қилишича, бепул профилактик дори воситалари ОИВ билан касалланиш хавфига кўпроқ учраши мумкин бўлган фуқароларга тарқатилади. HivNorway ташкилоти уларга PrEP каби маълум бўлган умумий алоқаолди профилактикасини бепул таклиф қилади.
Маълум қилинишича, PrEP ОИВ инфекцияси билан касалланиш хавфини воситани қабул қилиш частотасига боғлиқ равишда 92-99 фоизга камайтиришга имкон беради.
Бундай ташаббуслар Канада, Франция, Жанубий Африка ва АҚШда мавжуд, бироқ уларнинг бирортасида PrEp бепул ва рецептсиз берилмайди.
Мисол учун, Франция агар восита шифокор томонидан буюрилган бўлса тўлиқ қопланади, АҚШда эса тиббий суғурта унинг нархини қисман қоплайди. Суғуртасиз PrEP нархи йилига 24 минг долларга айланиши мумкин.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026