Жаҳон | 08:28 / 07.11.2016
8173
2 дақиқада ўқилади

Клинтон машҳурлиги бўйича ҳар жиҳатдан Трампни ортда қолдирмоқда

Фото: svopi.ru

АҚШ президентлиги учун номзодлар Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп суратлари туширилган турли хил маҳсулотлар орасида, сиёсатчилар сурати туширилган ҳожатхона қоғозларига ҳам талаб катта бўлаётгани айтилмоқда. Бу ҳақда, Wired нашри хабар қилмоқда.

The New York Post нашрининг ёзишича, Клинтон тасвири акс этган шахсий тозалик воситаси Трамп сурати туширилган худди шундай маҳсулотни харид ҳажми бўйича ортда қолдирмоқда. Бироқ, Ҳеллоуин байрами арафасида республикачи номзод суратлари аксидаги ниқоб, футболка ва ясама сочлар анча машҳур бўлгани хабар қилинган эди. 

Июнь ойида айни шу нашрнинг ёзишича, номзодлар суратлари туширилган ҳожатхона қоғозларини ишлаб чиқарувчи Хитойнинг Qingdao Wallpaper Industrial Co. компанияси Трамп ўрамлари Клинтонникига қараганда 6 марта яхшироқ сотилгани ҳақида маълум қилган. 

6 ноябрь куни ўтказилган сайловолди ижтимоий сўров натижаларига кўра, Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтонга сайловчиларнинг 44 фоизи овоз беришни режалаштирмоқда. 40 фоизи республикачи миллиардер Дональд Трамп номзодини ёқлаган. Октябрь ойи ўрталарида Клинтон ва Трампнинг орасидаги фарқ  11 пунктни ташкил этган эди.

АҚШ президентлиги учун сайловлар эртага 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. 


 

Мавзуга оид