“Ўзтрансгаз” фуқароларни қиш мавсумида ис газидан эҳтиёт бўлишга чақирди
Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АКнинг махсус фармойиши қабул қилиниб, унга асосан компания ва унинг тизим корхоналари учун жорий йилнинг 17 октябридан 17 ноябрига қадар республика ҳудудида “Газ ускуналари ва иситиш жиҳозларидан ҳавфсиз фойдаланиш ойлиги” деб эълон қилинди.
Ойлик доирасида 2016 йил 9 ноябрь куни Тошкент шаҳаридаги “HYATT REGENCY” меҳмонхонаси анжуманлар залида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан “Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, носоз ҳолатдаги дудбуронлардан фойдаланиш ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши фуқароларининг ис газидан заҳарланишига ҳамда ҳаво ва газ аралашмасини чақнаши натижасида жабрланиши ва ҳаттоки ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.
Табиий газ – бу асосан (98 фоиз) метан (СН4) ҳамда 2 фоиз бошқа оғир углеводородлар (пропан, бутан, этан, гексан ва бошқалар)дан иборат бўлган газдир. Метан газнинг 1 м3 ни ёқиш учун 9,5 м3 ҳаво керак бўлади. Газ асбоби сурункали ишлатилганда газ асбоби ўрнатилган хонани эшик ва деразаларининг зич ёпилишида метан газининг ёниши учун керак бўладиган ҳаво миқдорини камайиб кетиши ва метан газини тўлиқ ёнмаслиги натижасидаИС ГАЗИни келтириб чиқариши мумкин.
Бундай ҳолатни пайдо қилувчи, иштирокчи ва жабр кўрувчи ҳам инсонларнинг ўзлари бўлаётганлигига алоҳида эътибор қаратиш шарт. Айниқса, юзага келаётган айрим талофатларда ёш болаларни жабр кўраётганлиги ва болалар ўлимининг юзага келаётганлиги эса ўта ачинарли ҳолдир. Бу мудҳиш воқеаларнинг асосий сабаби аҳолининг кўп ҳолларда турмушда хавфсизлик талабларини билмаслиги ёки уларга бепарволик билан қараши бўлиб келмоқда.
“Ўзтрансгаз” АК тизимида ис газидан заҳарланишга қарши қаратилган тадбирлар ҳар йили Республика, вилоят ва туманлар доирасида ўтказиб келинмоқда. Бундай тадбирларда газ хўжалиги корхоналари томонидан уйлардаги тармоқ газида ишловчи газ плиталарига (бошқа газ асбоблари бўлмаганда) - икки йилда бир маротаба, уйлардаги суюлтирилган газда ишлайдиган газ плиталарига (ўзга газ асбоблари бўлмаганда) - бир йилда бир маротаба техник хизмат кўрсатилиши ҳамда иситиш мавсуми олдидан иситиш ва сув иситиш асбобларига техник хизмат кўрсатилиши, уй-жойлардаги тармоқ газида ишловчи газ плиталари, иситиш, сув иситиш асбобларига - йилда бир маротаба техник хизмат кўрсатилиши шартлиги эслатиб ўтилмоқда.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
19:16 / 31.10.2024
Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
08:24 / 28.10.2024
Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
20:33 / 14.10.2024