Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин АҚШ билан ҳарбий соҳадаги келишувларни бекор қилмайдиган бўлди
Филиппин президенти Родриго Дутерте АҚШ билан ҳарбий соҳадаги келишувларни бекор қилмайдиган бўлди, бироқ ўзаро ҳарбий тадбирлар камроқ ўтказилади, деб маълум қилди Филиппин мудофаа вазири Дельфин Лорензана. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Унинг айтишича, Филиппиннинг АҚШ билан хавфсизлик борасидаги иттифоқчилик муносабатлари, жумладан америкалик ҳарбийларнинг Филиппинда жойлашишини кўзда тутувчи келишув ҳам барбод қилинмайди.
"Бу келишувлар кучда қолади. Улар бекор қилинмайди. Бироқ биз тадбирлар сонини камайтирамиз", деб айтган Лорензана.
Аввалроқ Филиппин президенти унинг давлати икки йил ичида хорижий ҳарбийлардан халос бўлишини айтганди. АҚШ Филиппинни минтақадаги асосий иттифоқдошларидан бири деб ҳисоблайди. Томонлар мунтазам равишда қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиб келишади.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026